«Тиббийкимё» кафедраси
Кафедра Қорақалпоқ Давлат Университетининг таркибида биринчи марта 1990 йили медико-биологик фанлар кафедраси булиб тузилди. Бу йиллари кафедрада мед.биология фанидан доцентб.ф.н. Қарабеков М., мед кимё фанидан доцентлар к.ф.н. Исмайлов М., к.ф.н. Ибрагимов К. дарс берди.
1990 йили 1-октябрдан бошлаб Нукус Давлат Университетининг тиббиёт факультети базасида ТошПТИ Нукус филиалининг очилишига боғлиқ «Медико-биологик фанлар» кафедраси булиб қайта тузилди ва кафедра мудири профессорт.ф.д. Мамутов Ж.И. тайинланди.
2006-2007 ўқув йили бошида филиал Илмий Кенгашининг қарори билан «Умумий кимё, биокимё ва лаборатория иши» кафедраси булиб қайта тузилди. Кафедра мудири к.ф.д. А.Айтмамбетов тайинланди.
2009-2010 ўқув йили бошида филиал Илмий Кенгашининг қарорибилан «Умумий кимё, биокимё ва нормал физиология» кафедраси булиб қайта тузилди. Кафедра мудири к.ф.н. Мелдебекова Сауле Ундашевна тайинланди.
2014-йили кафедра «Тиббийкимё, биокимё» булиб қайта тузилди, кафедра мудири к.ф.н. Мелдебекова С.У. тайинланди.
2017-йили кафедра "Тиббий кимё" булиб кайта тузилди. кафедра мудири Хожамбергенов Қ.М.тайинланди. Ҳозирги вақтда кафедрада Катта укитувчи х.ф.н Мелдебекова С.У., ассистентлар: Избасканова Г., Пирназаров Б., Бекманова Г., Султанова Ш., Утениязов Б., Сапарова Г., Жуманиязова К фаолият олиб бормоқда.